Ҳиндистонда сўнгги уч ой ичида жазирама тўлқинлар туфайли камида 56 киши вафот этди. Бу ҳақда Тhе Hindustan Times хабар берди.
Энг кўп ўлим май ойида қайд этилган, жумладан, 46 киши вафот этган. Қурбонлар сони бўйича Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Мадхья-Прадеш штати юқори ўринни эгалламоқда. Штатда ҳароратнинг кескин исиши ортидан 14 киши, Maxaраштра штатида эса 11 киши ҳалок бўлган. Андҳра-Прадеш ва Ражастанда ҳам аномал иссиқлик туфайли ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Март ойидан буён 24,8 минг киши иссиқлик уриши белгилари билан шифохоналарга ётқизилган, улардан 19,2 минг нафари май ойида қайд этилган.
Аввалроқ Деҳлида ҳарорат 52,9 даражага кўтарилиб, рекорд ўрнатганди, шунингдек, бир сутка ичида жазирамадан 20 киши вафот этганди. Ўшанда қурбонларнинг ярми Одиша штатига тўғри келган.
Изоҳ (0)