Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, 2024 йили ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига 134 та ижро ҳужжати бўйича 22 млрд 629 млн сўм ҳамда “Ҳудудгаз” корхоналари фойдасига 503 та 5 млрд 838 млн сўм қарздорлик амалда ундирилди.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида 47 та қарздорлардан 3 млрд 013 млн сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, бугунги кунга қадар 1 млрд 075 млн сўмлик мулкларни электрон онлайн савдоларига чиқарилган.
Изоҳ (0)