Тошкент шаҳрида яшовчи Ш.У. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 3 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи B.А. содир этганиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, B.А. OLX платформасида iPhone 13 Pro Max сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Ш.Э. билан телефон орқали гаплашиб, уни алдаб, олдиндан 3 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан B.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)