“Пахтакор” академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси “Брентфорд Б” клубида ижара асосида олиб борди.
Унинг шартномасига биноан футболчи 30 июнга қадар Англия клубида ижара асосида фаолият олиб бориши ва клуб ушбу муддат тугаганидан сўнг Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.
Клуб расмий сайтида берилган хабарга кўра, “Брентфорд” клуби 11 киши билан хайрлашган. Улар орасида ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Ўринбоев ҳам бор.
19 ёшли футболчи ҳозирда Ўзбекистонга қайтиб келган. “Championat.аsiа” сайтига берган интервьюсида футболчи келажаги ҳақида берилган саволга “Брентфорд” билан музокаралар давом этаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)