• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Вазирлик жим, қурувчилар сарсон: “Ташаббусли бюджет” қурилишини монополияга айлантирмаслик сўралмоқда

    Айни кунда пойтахт кўчаларида, аниқроғи, Қурилиш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бинолари ўртасида сарсон бўлаётган қурувчилар масъуллар адолатидан умид қилмоқда. Бу ҳақда қурувчилар дардига қулоқ тутган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Қурувчиларнинг айтишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йилнинг 29 декабрь куни имзоланиб, 2024 йилнинг 1 январидан кучга кирган қарор уларнинг фаолиятида монополия ривожланишига сабаб бўлмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Тушунтирилишича, мазкур қарор иловасининг 38-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларни белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги низомнинг 35-бандидаги ўн учинчи хат боши “Бунда мазкур фоиз чегирмани қўллаш амалиёти ‘Ташаббусли бюджет’ жараёнида ғолиб деб топилган лойиҳаларга татбиқ этилмайди”, дея ўзгартирилиши уларнинг умидини пучга чиқарган. 

    Фото: Скриншот
    Бу — “Ташаббусли бюджет”даги йўл қурилишлари борасида ўйинлар бошланди дегани. Шу ўзгартиришга кўра, эндиликда “Ташаббусли бюджет”да ўйналадиган йўл қурилишлари, жумладан, маҳаллаларнинг ички йўллари таъмирини ютиб олиш мумкин бўлган тендерда балл айириш системаси тўхтатиб қўйилди. Шу сабаб биз эътирозимиз билан вазирликка келганмиз. Ишимизни 2023 йилдаги шаффоф платформада ишлаш тартибига қайтариб беришса, хурсанд бўлар эдик. Ана шунда эркин рақобат бўларди. Айни кунда рақобат муҳити бузилган. Битта вилоятдаги барча йўл қурилишларини битта қурувчи ютиб олиш имкониятига эга. Илгари ушбу тендерда қатнашиб, бирорта қурилиш объектини ютиб олган қурувчидан ўша қурилиши тугатилмаган бўлса, балл айриларди. Бу эса бали юқори қурувчига бир вақтда юзлаб объектлар берилишининг олдини оларди. Ҳозирги балл чегириб қолмаслик талаби эса монополияни қўллаб-қувватлаяпти, — дейди Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Замонавий қурилиш-сервис” хусусий корхонаси раҳбари Жамшид Ғозиев. 
    Жамшид Ғозиев. 
    Фото: “Дарё”

    Қурувчининг айтишича, бундай тартиб йўлга қўйилганига кўп бўлмаган. Бироқ тезда натижасини кўрсатмоқда.

    Бу ташаббус Молия вазирлигидан чиққанини айтишмоқда. Қолаверса, қарор низомида фоизли чегирма деб кетилган. Бунда балл назарда тутилганми ёки пулми — аниқлик киритилмаган. Қурилиш вазирлиги эса буни балл деб, эски тартибни бекор қилиб, қурувчи объект қурилишини тугатмаган бўлса-да, ундан балл олиб ташланишини бекор қилди. Шу сабаб куни кеча Наманганда бўлиб ўтган тендер савдосида битта қурувчи савдога чиқарилган 8 та объектнинг барчасини ютиб олган. Бу ҳали бошланиши. Қолган вилоятларда ҳам тез орада худди шундай ҳолат кузатилади. Илгари битта объектни ютиб олиб, унинг қурилишини сифатли якунлаб, топширмагунимизча, баллимиз қайтарилмасди. Кимда неча балл бўлса, шунга яраша, яъни имкониятига яраша қурилиш қилар эди. Ҳозир балл чегириб қолинмагани сабаб, бали юқори бўлган қурувчи юзлаб объект қурилишини қўлга киритмоқда. Уни қачон битказади буниси номаълум. Қолаверса, битта қурувчи жуда катта имкониятга эга бўлса-да, бир вақтда юзлаб объектда қурилиш олиб бориши ишининг сифатига таъсир қилади, — дейди қурувчи. 
    Фото: “Дарё”

    Кеча, 27 май куни Қурилиш вазирлигида бўлган қурувчилар масъуллар билан учрашишга ҳаракат қилган. Бироқ айнан вазир ёки унинг ўринбосарлари билан кўриша олмаган. 

    Тошкентга, айнан вазирликларга жума кунидан бошлаб кела бошладик. Барча вилоятлардан йиғилаётган қурувчилар ҳозирча қурилиш вазири билан учрашишдан умидвор. Шанба ва якшанба кунлари ҳам келишган, — дейди Қашқадарё вилоятидан келган қурувчи Ўрал Равшанов.
    Ўрал Равшанов.
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган Жамшид Ғозиевнинг билдиришича, жума кунидан бери вазир қабулини кутаётган қурувчилар сешанба, 28 май куни ҳам Қурилиш вазирлигига борган. Уларни кутиб олган бўлим бошлиғи ҳолат бўйича тушунтириш берган. Шунингдек, ташаббус Молия вазирлигидан чиққанини қўшимча қилган. 

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бундай ташаббус билан чиқишига сабаб бор.

    Фото: “Дарё”
    Ўтган йилги “Ташаббусли бюджет” қурилишларида бир ҳолат кўзга ташланиб қолди. “Ташаббусли бюджет”даги 100 миллион сўмлик ишлардан қурувчилар қоча бошлади. Вазирлик лойиҳани эълон қилса-да, ҳеч қайси қурувчи, эндигина иш бошлаганлари ҳам 100 миллион сўм миқдоридаги қурилиш ишини олмади. Қурувчиларда ҳам бунга сабаб бор, албатта. Қурувчи қурилиш материаллари ва техникаларини ўша ҳудудга олиб бориб, иш олиб бориши харажатининг ўзи лойиҳада кўрсатилган суммадан кўпроқни ташкил қилади. Натижада қурувчига эшагидан тушови қимматга тушади. Шу боис улар бундай ишлардан ўзини олиб қочди. Молия вазирлиги эса бунга жавобан, жорий йилда ҳам шундай ҳолат кузатилмаслиги учун балл чегириб қолиш талабини бекор қилди. Бу эндиликда қурувчиларга қимматга тушмоқда, — дейди манба. 
    Фото: “Дарё”

    Манбанинг қўшимча қилишича, бундай вазиятда Молия вазирлиги Қурилиш вазирлиги мутахассислари билан маслаҳатлашиб, фақатгина 100 миллион сўмгача бўлган лойиҳаларгагина, балл олиб олиб қолиш тартибини бекор қилиши керак эди. Шунда ҳеч ким азият чекмасди. 

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналистининг масала юзасидан берган саволларига жавоб қайтарган Қурилиш вазирлиги масъули Даврон Мейлиевнинг маълумот беришича, Молия вазирлиги бундайин ташаббусни илгари сураётганда, Қурилиш вазирлиги мутахассислари билан маслаҳатлашмаган. Улар ҳам янгиликдан кейинчалик хабар топган. 

    Фото: “Дарё”

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизматининг Малика, шунингдек Рушана исмли масъуллари журналист саволини тинглар экан, тез орада вазиятга изоҳ берилишини айтди. Мутахассислар билан боғланишаётганини қўшимча қилишди. Бироқ муаммо келтириб чиқарган вазирлик барибир ҳолатга изоҳ бермади. Ташаббус боисини очиқламади. Журналист саволлари жавобсиз қолди. 

    Фото: “Дарё”

    Жиззах вилоятида фаолият юритувчи қурилиш корхонаси раҳбари Олим Қаршановнинг билдиришича, ҳолат шундай давом этса у тез орада корхонасида фаолият юритаётган 25 нафарга яқин ишчисини ишдан бўшатиб, фаолиятини тугатишига тўғри келади.

    Олим Қаршанов.
    Фото: “Дарё”

    Қашқадарёлик Жумақул Бекжанов ҳам 2023 йилдаги шаффоф тендер қайтарилмаса, фаолиятини тўхтатишини, 20 нафар ишчисини ишдан бўшатишга мажбур бўлишини билдирди.

    Жумақул Бекжанов.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир суҳбатдош-қурувчи Камолиддин Раҳимжоновнинг айтишича, у 2023 йилдаги тендерларда 10 га яқин объект ютиб олиб, ишларни сифатли, ўз вақтида бажарган. Даромадлари эвазига эса қурилиш ишларида лозим бўладиган янги техникаларни кредит эвазига харид қилган. Ҳолат шу тарзда давом этса, у нафақат корхонасини ёпади. Кредитлари эвазига қарздор ҳам бўлиб қолади. 

    Фото: “Дарё”
    Бухорода 27 май куни савдоси якунланган объектларга кўз югуртирсангиз, барчасини Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ютиб олган. Олтита объектга ҳам шу ташкилот эга чиққан. Бундан кейинги кунларда давом этадиган савдода ҳам барча объектлар катта эҳтимол билан шу ташкилот томонидан ютиб олинади, — дейди Камолиддин Раҳимжонов.
    Фото: “Дарё”

    Нафақат ОАВ журналистларида, пойтахтда икки вазирлик ўртасида копток бўлаётган қурувчиларда ҳам саволлар бисёр. Аммо бунга аниқ жавоб берадиган, ечим топадиган тайинли вазирлик, мард масъул йўқ. Ҳамма ўзини олиб қочмоқда. Унда муаммо қандай ечилади?

    28.05.2024, 18:51   Изоҳ (0)   6221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик тематик парк барпо этилади

    28.05.2024, 18:49

    Синф раҳбари огоҳлантирилмаган: Тошкентдаги мактабда ремонтга пул йиғилаётгани юзасидан изоҳ берилди 

    28.05.2024, 18:25

    Тошкент метроси учун июнда янги вагонлар олиб келинади

    28.05.2024, 18:11

    Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар 4 ойда қанча солиқ тўлагани очиқланди 

    28.05.2024, 17:32

    Ўзбекистонлик мигрантларга Германияга виза олиш енгиллашиши мумкин

    28.05.2024, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.