“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Барселона”да қолади. Бу ҳақда COPE журналисти Виктор Наварро хабар бермоқда.
Манбага кўра, Ханс-Дитер Флик “Барселона” бош мураббийи этиб тайинланса, Левандовски немис мутахассисининг ҳужумкор ўйинида етакчи рол ўйнайди. Қайд этилишича, Флик “Бавария”да ишлаган вақтидан бери Левандовскининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилган.
Агар Хави Каталония жамоаси бош мураббийлигида қолса, Левандовски клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
- Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 26 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.
- Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.
- Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)