“Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Тармоқлар ва ҳудудлар томонидан хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ 2024 йил II чорагида 8,12 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар, шу жумладан, 7,27 миллиард доллар миқдорида тўғридан тўғри инвестициялар ва кредитлар, 853,8 миллион доллар миқдорида – давлат кафолати остида хорижий кредитлар ўзлаштирилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2024 йил II чорагида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
- 2024 йил II чорагида инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур;
- 2024 йил II чорагида ишга тушириладиган йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларининг манзилли рўйхати;
- Ўзбекистон номидан ёки давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
- Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 20 майдан кучга кирди.
Аввалроқ Тошкент III халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик шартномалар имзолангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)