Фарғона вилоятида 703,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Т.М.” МЧЖ раҳбари У.Р. МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган электр қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 781,9 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 703,7 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)