Ўзбекистонда аҳоли кўпроқ қайси соҳаларни ўрганишга қизиқаётгани маълум қилинди.
Хабарга кўра, январь—апрель ойларида 49,9 минг нафар аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўрганиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги ўқув марказлари, давлат ва нодавлат таълим муассасаларига ҳамда устоз-шогирд анъанаси асосида бепул ўқишга жалб қилинди. Уларнинг:
- 37,5 минг нафари – саноат ва хизмат кўрсатиш;
- 5,8 минг нафари – қурилиш;
- 2,6 минг нафари – ҳунармандчилик;
- 2 минг нафари – IT;
- 2 минг нафари – агротехнологиялар йўналишларида ўқишга қизиқиш билдирган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига қараганда 815 минг сўмга ўсиб, 4 миллион 919 минг сўмни ташкил этди. Статистика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил январь–март ойларида Ўзбекистондаги номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмга етди. Республикада 2023 йилнинг мос даврида бу рақам 4,1 миллион сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)