Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга ўқ узилгани аввалроқ хабар берилганди.
Мухолифатдаги “Прогрессив Словакия” партияси тарафдори Юрай Синтула бош вазир Роберто Фицога суиқасд уюштиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда Словакия ОАВлари хабар берди.
Гумонланувчи Юрай Синтула ёзувчи, лекин ҳозирда хусусий қўриқлаш компаниясида ишлайди. Фицога суиқасд уюштиришда гумон қилинувчининг ўғли оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида отасида қонуний равишда эгалик қиладиган қурол борлигини маълум қилган.
Словакия бош вазири Роберт Фицога уюштирилган суиқасд акс этган видеода Юрай Синтула пистолетдан тўрт маротаба ўқ узганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)