Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 5 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатдан сўнг олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 59 ёшли ҳайдовчи Ш.Д. Tracker автомобилида Тошкент—Шеробод йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган юк машинаси орқа томонига келиб урилган.
Оқибатда ҳайдовчи ва 59, 70, 44 ва 50 ёшда бўлган тўрт нафар йўловчи аёл вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 12 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)