Россия президенти Владимир Путин Россия мудофаа вазири лавозимига Андрей Белоусов номзодини илгари сурди. Амалдаги мудофаа вазири Сергей Шойгу янги лавозимга ўтди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.
Сергей Шойгу Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади. Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Россия президенти Андрей Белоусовни мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф қилган.
“Федерация Кенгаши Россия президенти Владимир Путин томонидан қатор федерал вазирлик ва идоралар раҳбарлари лавозимларига таклиф қилинган номзодларни қабул қилди. Маслаҳатлашувлар учун қуйидагилар таклиф қилинди: мудофаа вазири лавозимига — Андрей Рэмович Белоусов”, — дейилади хабарда.
Андрей Белоусов 1959 йил 17 мартда туғилган, 1981 йилда Москва давлат университетининг иқтисод факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Белоусов сўнгги 12 йил давомида иқтисодиёт вазири, президент ёрдамчиси ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Россия президенти Наришкинни Ташқи разведка хизмати директори, Бортниковни Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи, Золотовни Россия гвардияси бошлиғи, Кочневни эса Федерал хавфсизлик хизмати директори этиб қайта тайинлашни илгари сурган.
Путин Лавров, Колоколцев, Куренков ва Чуйченкони мос равишда Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги раҳбарлари этиб қайта тайинлашни таклиф қилди.
Изоҳ (0)