Кўз касалликлари бўйича жарроҳ Сагдиев Жамшиддин қандли диабетнинг кўзга таъсири ва унинг оқибатлари ҳақида “Дарё”га тушунтириш берди.
Шифокорнинг айтишича, қандли диабет касаллиги бутун организмда ўзгариш билан кечадиган касаллик ҳисобланади.
“Бу касаллик асоратлари кўз, буйрак, юрак ва бутун организмда қайта тиклаб бўлмас оқибатларга олиб келиш хавфи бор.
Офталмологияда қандли диабетга чалинган беморларнинг кўзига асорат берган ҳолат аниқланган кундан бошлаб кўзни мавжуд соғломлигини сақлаб қолиш беморнинг ютуғи ҳисобланади. Оғир ҳолатларда бу кўрликкача олиб келиши мумкин.
Минг афсуски, бизда кўпчилик беморлар касаллик ўтиб кетганидан кейин кўз шифокорига мурожаат қилади. Офталмологлар қанча ҳаракат қилмасин баъзи ҳолатларда беморларга ёрдам бериш қийин кечади”, — деди Жамшиддин Сагдиев.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, қандли диабет аниқланган беморлар ҳар ойда бир маротаба эндокринолог кўригига борса, кўз шифокорига ҳар 2-3 ойда бир маротаба кўриниб туриши тавсия этилади. Қатнов оралиғи касалликнинг енгил ёки оғирлигига қараб белгиланади.
Изоҳ (0)