• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Ўзбекистонда ҳалигача пахта ва ғалла ҳукмронлиги бор” — эксперт қишлоқ хўжалиги ерларини хусусийлаштириш кераклигини айтди

    Ўзбекистонда ҳалигача пахта ва ғалла ҳукмронлиги бор, дейди YouTube’даги “Фикр етакчилари” лойиҳасида Жаҳон савдо ташкилоти бўйича юридик эксперт Умида Ҳақназар.

    Умида Ҳақназар
    Фото: YouTube

    Умида Ҳақназар фикрича, Ўзбекистон 30 йилдан бери Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўла олмаётганига сабаб қўйилган шартлар тўлиқ бажарилмаётгани билан боғлиқ.

    “ЖСТ дунё савдо тизими бўлиб, унга 166 та малакат аъзо. Бутунжаҳон ялпи ички маҳсулотининг 99 фоизи ташкилотга аъзо давлатларга тегишли. ЖСТга 20 дан ортиқ мамлакат аъзо эмас. Улар орасида Туркманистон, Ўзбекистон, Беларусь ва Озарбайжон бор. ЖСТ — иқтисодиётни ривожлантириш учун жуда катта ёрдам бера олади. Аввало, у ички ислоҳотларга йўл кўрсатади. Биз иқтисодий жиҳатдан бир нечта давлатга жуда боғланиб қолганмиз. Биздаги деярли ҳамма стандартлар эскича. Молиявий ҳисоботлар ҳам ҳалигача 70–80 йиллардагидек. Банкларимиздаги 80 фоиз маблағлар давлатники. Бизнинг энг катта муаммомиз — кўп йиллар давом этган изоляцияда. Бутун жаҳонда бўлган иқтисодий, тижорат, илмий, технологик ва бошқа жараёнлардан ажралиб қолганмиз. Бу бизга салоҳият, малака, фикр юритиш ва ҳатто соғлиғимизда ҳам жуда билиняпти”, — деди у.

    Суҳбат давомида Умида Ҳақназар Ўзбекистондаги пахта ва ғалла етиштириш масаласида ҳам мулоҳаза билдирди.

    “Бизда ҳалигача пахта ва ғалла ҳукмронлиги бор. Улар мажбурий экилади. Ҳалигача текстиль кластерлари учун 3,5 миллион тонна пахта етказилиши керак. Ғаллада ҳам шу каби мажбурият қўйилган. Марказий Осиёдаги 60 фоиз сув Ўзбекистонда етиштириладиган пахта учун сарфланади. Сувимизни ўзимиздан ўзимиз олиб қўймоқдамиз. Қишлоқ хўжалиги ерларидан 70 фоизи пахта ва ғалланики. Асосий сув ўша ерларга кетади. Атиги 10–12 фоиз ерлар кичик тармоқ бўлган деҳқончикликка тегишли. Лекин бу соҳа қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотининг 70 фоизини ташкил қилади”, — деди мутахассис.

    Экспертнинг айтишича, мамлакат иқтисодий салоҳиятининг халқаро стандартлар асосида ўсишига эришиш учун қатор ўзгаришларни амалга ошириш лозим.

    “Биринчидан, хусусийлаштиришни давом эттириш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш зарур. Хусусийлаштириш фақат давлатга қарашли корхоналарни эмас, балки ерларни ҳам ўз ичига олиши керак. Монополияни бартараф қилиш ва эркин бозор муҳитини яратиш лозим. Фонд бозорини ривожлантириш керак. Банкларни иложи борича рақобатбардош қилиш, яъни уларни давлат иштироки ва босимидан озод этиш муҳим. Яна бир масала — стандартлаштиришни халқаро, замонавий даражага етказиш лозим. Ҳозирги стандартлар СССРдан қолган ёки Евросиё иқтисодий иттифоқи стандартларига асосланган. Улар бизни орқага тортяпти ва битта бозорга боғлаб қўймоқда”, — деди Умида Ҳақназар.

    Аввалроқ иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон истиқодиётидаги энг катта муаммолардан бири — давлатнинг ишлаб чиқариш билан шуғулланиши эканини таъкидлаганди. Мутахассис давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатишига ва мамлакатда давлатга тегишли барча саноат тармоқларини тўлиқ хусусийлаштиришга чақирган.

    10.05.2024, 18:25   Изоҳ (0)   10004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатиши керак” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

    04.04.2024, 13:28

    “Ишлаб чиқарувчи учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам зарарли” — фаоллар Ўзбекистондаги автомобиль монополияси ҳақида

    09.04.2024, 15:13

    Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи сезиларли кўтарилди: кимлар энг кўп ойлик олмоқда? 

    07.05.2024, 16:28

    Марказий банк тўққизта банкни жаримага тортди

    09.05.2024, 09:40

    Ўзбекистон ОТМларида стипендиялар ошириладими? Олий таълим вазири ўринбосари жавоб берди

    08.05.2024, 17:25

    Хитойда дунёга машҳур автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди (фото)

    08.05.2024, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.