Исроил Ғазо секторининг Миср билан чегарадош Рафаҳ назорат ўтказиш пунктининг Фаластин қисми устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Исроил армиясига таяниб, The Times of Israel хабар берди.
Исроил қўшинлари ва танклари назорат ўтказиш пункти ҳудудига кириб келгач, гуманитар ёрдам ва йўловчилар бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтаган. Яҳудий давлати армияси Рафаҳ шаҳрини Миср билан боғловчи йўлни ҳам ушлаб турибди.
Исроил армияси 7 майга ўтар кечаси 150 дан ортиқ объектни вайрон қилгани, 20 га яқин ҲАМАС жангчисини йўқ қилганини айтмоқда. Бундан ташқари учта туннел назоратга олинган.
6 май куни ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ тузиш таклифини қабул қилди. Исроил армияси шу куни Рафаҳ шарқида ва сектор жанубида ҲАМАСнинг 50 дан ортиқ объектига зарба берганини маълум қилди.
Изоҳ (0)