Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, Исроил ташқи босим туфайли бутунлай яккаланиб қолган тақдирда ҳам ўзини ҳимоя қилишга тайёр. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Нетаньяху бутун дунё етакчиларига мурожаат қилар экан, халқаро форумларда қандай босим ва қандай қарорлар қабул қилинмасин, яҳудий давлати ўзини ҳимоя қилишдан тўхтамаслигини таъкидлаган.
Бош вазирга кўра, агар Исроил ёлғиз қолса, унинг сиёсати ўзгармайди. Дунё бўйлаб кўплаб муносиб шахсларнинг қўллаб-қувватлаши билан исроилликлар ўз “геноцид душманлар”ини мағлуб этади.
Аввалроқ АҚШ Исроил армиясига маҳаллий ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатган эди.
АҚШ Конгресси вакиллари Жим Жордан ва Элиз Стефаник Исроилга ўқ-дорилар етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Америка президенти Жо Байденни қоралаб, бундай қарорни “жирканч” ва “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаган.
Изоҳ (0)