Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Ноттингем Форест” билан ўйинда (1:3) учта гол ўтказиб юборган “Шеффилд Юнайтед” лигада ўтказиб юборилган голлари сонини 100 тага етказди ва шу тариқа Премьер Лигада бу муддат ичида шунча гол ўтказиб юборган иккинчи жамоага айланди.
1908—1909 йилги мавсумда “Лестер” 38 турда 102 та гол ўтказиб юборган.
Шу билан бирга, 1993—1994 йилги мавсумда “Суиндон Таун” ҳам ўз дарвозасидан 100 та гол ўтказиб юборган. Аммо ўша пайтда Англия Премьер Лигаси 42 турни ўз ичига олганди.
Англия чемпионатининг 36-туридан сўнг “Шеффилд Юнайтед” 16 очко жамғариб охирги ўринда бормоқда. Клуб Англия Премьер Лигасида “жон сақлаб қолиш” учун математик имкониятга эга эмас, чунки чемпионат тугашига икки тур қолганида улар 19-ўриндаги жамоадан саккиз очко ортда қолмоқда.
Изоҳ (0)