Ўзбекистонда уч ойда қарийб 31,1 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,8 фоизга ошган.
2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 31 703 тага етган. Қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларнинг 6890 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.
2024 йилнинг январь ойида қарийб 6,7 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, январь ойида Ўзбекистонда уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича 160,3 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.
Аввалроқ Қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)