Индонезиянинг Сулавеси оролида 4 май куни юз берган сув тошқинлари оқибатида 15 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Табиий офатларни бошқариш агентлигининг маълум қилишича, ҳалокат зонасидан 115 киши эвакуация қилинган. Узоқ давом этган ёмғир туфайли 100 дан ортиқ уй вайрон бўлган.
Мамлакатда ортиқча ёмғир ёғиши билан боғлиқ оғир иқлим шароити январь ойидан бери давом этаётгани маълум қилинган. Сулавеси оролида вазият анча жиддий экани билдирилган.
Индонезиянинг табиий офатлар оқибатларини юмшатиш агентлиги матбуот котиби Абдул Муҳарий 4 май куни берган баёнотида айтилишича, тошқиндан кейинги ер кўчкилари Жанубий Сулавеси штатидаги Луву округида юзага келган. Штатнинг яна 4 та ҳудудида шундай ҳолат кузатилган.
Жанубий Сулавеси штатида ҳозирга қадар 100 дан ортиқ киши масжидлар ва қариндошларининг уйларига эвакуация қилингани маълум. Ҳукумат яна 1300 дан ортиқ фуқароларни тезкор эвакуация қилишни режалаштираётгани айтилган.
Изоҳ (0)