Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Журналист Михаил Козачковга кўра, гумонланувчининг шахси ломбард ходимлари туфайли аниқланган. Қўриқчи телефонини гаровга қўйиш учун ломбардга олиб келган. Қурилма эркакка тегишли эканига ишонч ҳосил қилиш учун ундан галереяни очиш сўралган ва 18+ контент аниқланган.
“Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди”, — дея изоҳ берди шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан “Марҳумларнинг жасадлари ва улар дафн этилган жойларни таҳқирлаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тегишли иш бўйича гумонланувчи 11 миллион тенгедан (24,8 минг доллар) ортиқ жаримага тортилиши, жамоат ишлари ва уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)