Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинциясида худди шу номдаги оролда Руанг вулқони отилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармасига таяниб, “Газета.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, вулқон 19 километр баландликка тутун ва кул отган. Бунгача Руанг апрель ойида саккиз марта отилганди. Шу вақт давомида оролдан 828 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Вулқон ҳудудидаги хавф даражаси мамлакатда қабул қилинган таснифга кўра максимал тўрт даражага кўтарилган. Индонезияда ҳатто Манадо шаҳридаги аэропорт ёпилиб, 40 дан ортиқ рейслар бекор қилинган.
Изоҳ (0)