Мадриднинг “Реал” клуби Тибо Куртуанинг ўрнини боса оладиган дарвозабон қидирмоқда. Андрей Луниннинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган мадридликлар эътиборини Туркия Суперлигаси клуби “Трабзонспор” дарвозабони Онуралп Чевикканга қаратди.
Жорий мавсумда “Реал Мадрид”да дарвозабонлик вазифасини Андрей Лунин ва Кепа Арризабалага бажармоқда, Тибо Куртуа эса жароҳатлар туфайли майдонга тушмаяпти. Бироқ айнан белгиялик дарвозабон Мадрид клубининг кейинги мавсумлар учун асосий дарвозабони бўлиб қолмоқда.
Planeta Real Madrid хабарига кўра, испан гранди Куртуанинг ёшини (31) инобатга олиб, унинг ўрнига дарвозабон изламоқда. Лунин бу имкониятга эга бўлиши мумкин, аммо унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди ва клуб ҳали ҳам шартномани узайтирмагани дарвозабоннинг келажагини сўроқ остига қўймоқда. Шу билан бирга, Кепа клубда қолиш имкониятига эга эмас ва ёзда у “Челси”га қайтади.
“Реал Мадрид” ўз эътиборини “Трабзонспор”нинг 18 ёшли дарвозабони Чевикканга қаратди. Манбага кўра, футболчи турк клубининг “олмос”ига айланиб, ишончли ўйин кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, мадридликлар уни қўлга киритиш учун имкониятга эга. Ушбу трансфер таркибни муваффақиятли ёшартириш йўлидаги яна бир қадам сифатида кўрилмоқда.
Изоҳ (0)