Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб ўйини 17 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.
![](/static/2024/04/18/gettyimages-2149028591-1024x1024-Ss2FOUmk.jpg)
“Бавария” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда эса фаолроқ ҳаракат қилган мюнхенликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 63-дақиқадаги гол Ёзуа Киммих номига ёзилди. Ушбу гол ўйин охиригача ягоналигини сақлаб қолди ва “Бавария”га ғалаба келтирди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Умумий ҳисобни 3:2 га етказган мюнхенликлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
ЕЧЛ
1/4 финал
17 апрель, чоршанба
“Бавария” – “Арсенал” 1:0
Гол: 1:0 – 63 Киммих.
“Бавария”: Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи (Ким Мин Чже, 76), Геррейру, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Упамекано, 89), Мусиала, Кейн.
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Томиясу (Нкетиа, 86), Жоржиньо (Габриэль Жезус, 68), Эдегор, Райс, Ҳаверц, Мартинелли (Троссард, 68), Сака.
Огоҳлантиришлар: Лаймер (54), Уайт (84), Киммих (90+2), Габриэль Жезус (90+3).
Изоҳ (0)