Андижон вилоятида келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди, деб хабар бермоқда бюро ахборот хизмати.
Унга кўра, Андижон шаҳрида яшовчи Н.Б. ажрашгач, собиқ турмуш ўртоғи С.Б.нинг хонадонидан келинлик сепини олиб кета олмаган. Суднинг ижро ҳужжатига биноан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари кўрсатилган манзилга бориб, 43 турдаги буюмлар, уй жиҳозлари ва анжомларини келиннинг ўзига қайтарди.
Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида келиннинг сепи эрининг уйидан МИБ орқали олиб берилган эди. 13 апрель куни борилиб, олиб берилиши лозим бўлган қариб 15 миллион сўмлик 46 атамадаги сеп мол-мулклар даъвогарга олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
Изоҳ (0)