Навоий вилояти Кармана туманида эри билан ажрашган келин сарполарини МИБ орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Р.Г. собиқ турмуш ўртоғининг уйидан ўзига тегишли бўлган мулкларни олиб кетмоқчи бўлганида унга қаршилик кўрсатишган. Шу сабабли мол-мулкларини турмуш ўртоғининг уйидан олиб бериш учун судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 13 ноябрдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Ф.дан Р.Г.нинг фойдасига 27 турдаги мол-мулкларини олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувига келиб тушди. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 28 ноябрь куни ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.
Изоҳ (0)