Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.
Маълум қилинишича, 18 апрель куни соат 15:30 лар атрофида 1970 йилда туғилган эркак (Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси) Яккасарой туманида жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб, вафот этган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)