“Барселона” бош мураббийи Хави кейинги мавсум ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис клуб президенти Хоан Лапорта билан учрашган ва раҳбар ундан қолишни сўраган.
Суҳбатдан сўнг Хави “Барселона” раҳбариятининг шартларини қабул қилган ва жамоадаги фаолиятини давом эттиришга рози бўлган. Тез орада расмий қадамлар ҳам ташланади.
Хави аввалроқ мавсум охирида “Барселона”ни тарк этишини маълум қилганди. Мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келмоқда.
Каталония клуби Хави билан Испания чемпионлигини ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)