Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 59 ёшли У.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли И.С. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, жабрланувчи У.Т. гумонланувчи И.С.дан “TBS банк” иловаси орқали онлайн микроқарз олиб беришини илтимос қилган ва У.Т.нинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, 8 млн 099 минг сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва унга “Сизга кредит беришмади” деб алдаган.
Бундан хабар топган, жабрланувчи У.Т. И.С. билан учрашиб, нима сабабдан бундай қилганлиги айтиб пулларни қайтаришни сўраганида И.С. унинг номига олган кредитини ёпиб беришини айтиб, банк картасини олиб, У.Т.нинг номига “Асака банк” мобил иловаси орқали 20 млн сўм такроран онлайн кредит олиб, жами 28 млн 099 минг сўм пулларни талон-торож қилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)