Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи 38 ёшли З.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 600 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ҳ.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ҳ.А. З.А. билан телефон орқали гаплашиб, унинг ишончига кирган. Автомашина олди-сотдиси учун олдиндан 50 доллар ўтказиб беришини айтиб, ундан 600 минг сўм ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)