Хитой билан ҳарбий можаро юзага келган тақдирда, Қўшма Штатлар ғалаба қозониши мумкин, чунки Америка армияси жанговар тажрибага эга. Бу ҳақда Американинг Defense One нашри исми ошкор этилмаган АҚШ разведкачисига таяниб хабар берди.
Биз, америкалик ҳарбийлар сифатида, урушларда катта тажрибага эгамиз... Аслида, Хитой армиясида урушда қатнашган ҳеч ким йўқ, — дея ҳисоблайди у.
Нашр Пентагон модернизацияда олдинга силжиб, “Хитой билан потенциал урушга” тайёргарлик кўраётганини таъкидлаган.
Мен хитойликларнинг жанг майдонида тажрибасиз эканлигига таянишни хоҳламайман. Чунки улар бизга қарата ўқ отишни бошламагунча, биз уларнинг тажрибасиз эканини билмаймиз, — дейди “сирли” ходим.
22 апрель куни ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся Хитой ҳеч қандай давлат билан совуқ ёки иссиқ уруш олиб боришга интилмаслигини, бироқ ўз суверенитетини бузишга йўл қўймаслигини айтган эди.
Изоҳ (0)