Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) матбуот хизмати 2024 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган 20 ёшли ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокировни эътироф этди, деб ёзади “Sports.kz”.
“Жаҳонгир Зокиров Баҳодир Жалолов йўлидан бормоқда. У супероғир вазн тоифасида (+92 кг) кучли боксчи бўлиб, 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади”, — деб ёзади АSBC.
25 апрель куни Остона шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади. Унда Ўзбекистон термаси тўлиқ таркибда қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Humo Arena'да 14 апрель, якшанба куни бўлиб ўтган “IBА Чемпионлар оқшоми”да +92 кг вазн тоифаси вакили Жаҳонгир Зокиров хорватиялик Смаки Агронга қарши жанг олиб бориб, очколар бўйича ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)