Россияда мураккаб вазиятдаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, Рязандаги “Русский промисел”, “Балт Ост”, “Полимердор”, “Стройблок”, Новосибирскдаги “КабелСтрой”, “ЧасСтрой” корхоналарида ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Волгоград, Новосибирск, Перм ва Рязанда мураккаб вазиятда қолган юртдошларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Воронежда молиявий қийин аҳволда қолган фуқаро Москва—Бухоро йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилди.
Новосибирскда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳужжатлари иш берувчидан олиб берилди.
Изоҳ (0)