Футбол бўйича Испания чемпионатининг 32-турида “Реал” ва “Барселона” ўзаро тўқнаш келади.
Чемпионлик учун курашаётган жамоалар ўртасидаги баҳс 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Учрашувни Сото Градо бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. ВАРда эса Хосе Мариа Санчес ишлайди.
“Реал” ортда қолган 31 турдан сўнг 78 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. “Барселона” эса 70 очко билан уни қувишда давом этмоқда.
Шу ҳафтада иккала жамоа ҳам Чемпионлар Лигаси чорак финалида иштирок этди. “Барселона” “ПСЖ”га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган бўлса, “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
Изоҳ (0)