Швейцария президенти Виола Амҳерд россиялик ҳамкасби Владимир Путин қайта сайланганидан кейин унга мактуб йўллади. Тегишли мактуб ўтган ҳафта қабул қилинган. Бу ҳақда Швейцария Мудофаа вазирлигига таяниб, Blick хабар берди.
Мудофаа вазирлигига кўра, мактуб сайловдаги ғалаба билан табриклашга бағишланмаган. Виола Амҳерд Москва яқинидаги Crocus City Hallъда юз берган теракт муносабати билан, шунингдек, Россия ҳудудларидаги сув тошқинларидан жабрланганларга ҳамдардлик билдирган. Мактуб Владимир Путинга “қийин пайтларда мулоқотга чақириқ” сифатида юборилган.
Швейцария расмийлари 2024 йил Украинадаги уруш юзасидан 80 дан 100 тагача бўлган давлат иштирокида тинчлик конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда. Швейцария ташқи ишлар вазири Иняцио Кассис саммитга Россияни
чақиришни таклиф қилди, бироқ Украина бунга қарши.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, конференция ташкилотчилари Россиянинг “у ерда ҳеч қандай иши йўқлигига”, шу билан бирга усиз “ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмаслигига” амин. Шу муносабат билан Россия президенти конференцияни “паноптикум” (бир вақтнинг ўзида кўп одамларни кузатиш тизими) деб атаган.
Изоҳ (0)