Сирдарё вилоятида тадбиркорнинг 943,1 миллион сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “И.А.” МЧЖнинг транспорт бўлими собиқ менежери М.Х. умуман ҳаракатланмаган ёки қисқа масофага ҳаракатланган автотранспорт воситаларига ёнилғи-мойлаш материаллари сарф қилингани тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, тадбиркорнинг жами 943,1 миллион сўмлик маҳсулотини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Самарқандда ижарага берилган 1,3 миллиард сўмлик бино бузилиб, қурилиш материаллари сотиб юборилгани тўғрисида хабар берилганди. Март охирларида эса департамент ходимлари томонидан Навоийда ижарага берилган 1 гектар ерни 5 минг долларга сотишга уринган шахс ушланган эди.
Изоҳ (0)