БААнинг Дубай шаҳрида 16 апрели куни 1 сутка давомида 120 мм ёғингарчилик кузатилди. Бу Дубай шаҳри учун бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиндан ҳам кўп. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг билдиришича, мазкур циклон бошқа ҳудудларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Мазкур ҳолат Уммонда ҳам кузатилаётган бўлиб, камида 18 киши ҳалок бўлган ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига барча саёҳатлар тўхтатилган.
Уммон ва БААдан ўтган циклон ҳали ўз “энергиясини” Эрон, Покистон ҳамда Афғонистон ҳудудларида ҳам кўрсатади. Юқоридаги мамлакатлар фалокатли сел-сув тошқинларига тайёргарлик кўриши керак, — дейди иқлимшунос.
Дубай инфраструктураси бу даражада катта миқдордаги сувни “қабул қила олмаган” ва натижада шаҳарда сув босиш ҳодисалари кузатилган. Шунингдек, маҳаллий аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги том маънода денгизга айланган ва об-ҳаво яхшиланмагунча барча парвозларни тўхтатиб туришга қарор қилинган.
Баҳрайн, Қатар ва Саудия Арабистонида ҳам кучли ёмғирлар кузатилмоқда.
Изоҳ (0)