Футбол бўйича Россия Кубоги ярим финалида “ЦСКА” 16 апрель, сешанба куни “Балтика”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Чалов пенальтидан ҳисобни очди. 36-дақиқада эса ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев москваликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “ЦСКА” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки ўйинида “ЦСКА” 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Россия Кубоги
Ярим финал
16 апрель, сешанба
“ЦСКА” — “Балтика” 2:0
Голлар: 1:0 – 34 Чалов (пенальти), 2:0 – 36 Аббосбек Файзуллаев.
“ЦСКА”: Тороп, Гайич, Мойзес, Виллиан Роша, Зделар, Агапов (Хелвен, 76), Обляков (Лукин, 69), Мендес, Файзуллаев (Давила, 69), Чалов, Мусаев (Заболотний, 46).
“Балтика”: Бориско, Осипов, Андраде (Лисакович, 46), Радмановач, Фернандес (Маляров, 46), Лазарев, Капленко, Аванесян, Кузмин (Энрикес, 75), Рибчинский, Фернандес (Остойич, 46).
Огоҳлантириш: Лукин (74).
Изоҳ (0)