Леверкузен кўчаларидан бири Хаби Алонсо шарафига номланиши мумкин.
“Байер” испаниялик мутахассис бошчилигида жорий мавсум Бундеслигада 29 турдан сўнг 79 очко билан муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Бу клуб тарихидаги илк чемпионлик ҳисобланади.
Der Spiegel нашрининг хабарига кўра, леверкузенликлар Алонсони шаҳарнинг фахрий инсонлари қаторига қўшмоқчи. Шунингдек, кўчалардан бирига унинг номини бермоқчи.
Шаҳар ҳокимияти кўчанинг расмий номи қандай бўлиши ҳақида бош қотирмоқда. “Вердер”га қарши чемпионлик ўйинидан олдин (5:0) мухлислар кўчадаги белгилар устида “Хаби Алонсо хиёбони” ёзувини қолдирган.
Изоҳ (0)