• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Аслида, бир мамлакат иккинчиси билан уришса ёки жазоламоқчи бўлса, савдони чеклайди” — иқтисодчи Ўзбекистондаги протекционизм ҳақида

    Бир мамлакат иккинчиси билан уришса ёки жазоламоқчи бўлса, савдони чеклайди. Ўзбекистон эса ҳеч ким билан уришмасдан туриб, ўз-ўзига чет эл билан савдони чекламоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов фикр билдирди.

    Беҳзод Ҳошимов
    Фото: YouTube / “Ҳошимов иқтисодиёти”

    Иқтисодчининг ёзишича, савдога маъсуллар “жазоловчи” чораларни мамлакат иқтисодиётига қўллаб келмоқда.

    Куни кеча хабарларда ўқиган бўлсангиз керак, Ғазодаги уруш сабаб Туркия Исроилга ўз экспортини вақтинча чеклаш чорасини қўллади. Демак, Исроил Туркиядан импорт қила олмайди, энг камида расман. Бу Исроил иқтисодиётига қарши “жазо” чораси, деб айтмоқда Туркия ташқи сиёсати масъуллари. Эндиликда исроилликлар Туркиядан кўп товарларни импорт қила олишмас экан. Исроил Туркиядан йилига 5—7 миллиард долларлик импорт қилар эди, асосан, уй учун товарлар, текстиль, совун каби маҳсулотлар. Энди эса бу товарларни Исроил импорт қила олмайди. Исроилда бу чорани “савдо уруши” деб талқин қилишяпти. Ҳа, тўғри ўқидингиз. Исроилликлар табиий равишда бундан норози ва қарама-қарши чоралар қўллаш билан таҳдид қилишмоқда, — деб ёзган мутахассис.

    Беҳзод Ҳошимов мавзуни таҳлил қилар экан, бу масала Ўзбекистондаги протекционистлар мантиғи билан ўйланса, Исроил мазкур чекловдан хурсанд бўлиши, “энди 5—7 миллард доллар Туркияга чиқиб кетмайди”, дейилиши керак эди.

    Лекин исроилликлар мантиқий равишда тўғри хулоса қилишяпти: ҳатто бир мамлакатдан импортнинг чекланиши Исроил иқтисодиёти ва халқи учун зарар. Туркия бу чорани киритганидан кўзлаган мақсади ҳам айнан шу. Ўзбекистондаги савдога маъсуллар ҳеч қандай сиёсий контекстсиз шу “жазоловчи” чораларни иқтисодиётимизга қўллаб келишмоқда, яъни савдони, жумладан, импортни неча йилдирки, ўзлари чеклаб келишмоқда. Нафақат қайсидир битта мамлакатдан, балки дунёдаги барча мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга чекловлар қўйиб келишмоқда. Аслида, бир мамлакат иккинчиси билан уришса ёки жазоламоқчи бўлса, савдони чеклайди. Биз эса ҳеч ким билан уришмасдан туриб, ўзимиз ўзимизга чет эл билан савдони чекламоқдамиз, — дея фикр билдирди иқтисодчи.

    Ҳошимовнинг қўшимча қилишича, бундай чеклов чоралари “импортни камайтириш” ва “доллар чиқиб кетиши ёмон”, деган мантиқ билан асослаб ҳам келинмоқда.

    Бошқа мамлактларда эса, қайсидир бир мамлакатдан келган товарларга нисбатан вақтинча чеклов ҳам “жазо” воситаси ёки “савдо уруши” дейилади. Россияга қарши санкцияларда ҳам шунга ўхшаган мантиқ, — дея хулоса қилган мутахассис.

    Беҳзод Ҳошимов савдога катта тўсиқлар қўйиш мамлакатни қашшоқлаштирувчи чоралардан экани ҳақида ҳам ёзган.

    Протекционизм ҳақидаги дискуссияда катта мантиқий хатолардан бири шуки, худди ҳозир Ўзбекистон импортга ва бозорга очиқ мамлакатдек гапирилади. Бу умуман ҳақиқатдан узоқ. Биз савдога очиқ мамлакат эмасмиз. Импортга чегаралар жуда катта ва кўп, демак, экспортнинг ҳам буни деб рақобатбардошлиги тушмоқда. Қандайдир маънода, автаркияга яқин шароитдамиз. Ҳозирги ёпиқликдан ҳам баттар ёпиқлик, ундан ҳам катта савдога тўсиқларни хоҳлаш ёки талаб қилиш — Ўзбекистонни ундан ҳам баттар қашшоқлаштирувчи чора, — дея фикр билдирган у.

    Аввалроқ иқтисодчи Ўзбекистон истиқодиётидаги энг катта муаммолардан бири — давлатнинг ишлаб чиқариш билан шуғулланиши эканини таъкидлаганди.

    Давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатиши, Ўзбекистонда давлатга тегишли барча саноат тармоқлари тўлиқ хусусийлаштирилиши керак. Давлатнинг асосий функциялари бор — жамоат товарларини етказиб бериш, хавфсизликни сақлаш, тоза ҳаво ва сув билан таъминлаш... Автомобилларга баллон, автомобиллар ёки темир ишлаб чиқариш бу давлатнинг иши эмас, — деб ёзган Беҳзод Ҳошимов.

    Иқтисодчилар Ўзбекистонда эркин савдо тамойиллари самарали ишлаши учун мамлакат тезроқ Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кераклигини айтишади. Республика мазкур халқаро ташкилотга аъзолик учун ҳужжат топширганига 30 йил бўлди. Бироқ ҳозиргача кутилган натижага эришилмаган. Бундан икки йил илгари журналистлар билан суҳбатда Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмаслигимиз миллий ва иқтисодий манфаатларимизни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланмаётганимизни билдиради”, дея таъкидлаганди. 

    13.04.2024, 15:34   Изоҳ (0)   5025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортди. Нималарга кўп харажат қилинган? 

    01.04.2024, 20:30

    Ўзбекистон бюджетидан қайси соҳага энг кўп субсидиялар ажратилаётгани маълум бўлди

    02.04.2024, 19:00

    “Давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатиши керак” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

    04.04.2024, 13:28

    “Ишлаб чиқарувчи учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам зарарли” — фаоллар Ўзбекистондаги автомобиль монополияси ҳақида

    09.04.2024, 15:13

    Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди 

    13.04.2024, 14:10

    ОТБ Ўзбекистоннинг 2024 ва 2025 йил учун иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

    12.04.2024, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.