• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт Молия

    Ўзбекистон бюджетидан қайси соҳага энг кўп субсидиялар ажратилаётгани маълум бўлди

    Республикада 2023 йилда давлат бюджетидан энергетикага энг кўп субсидия берилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, ўтган йили давлат бюджетидан жами 29 триллион 255 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Шундан қарийб 20,8 триллион сўми энергетика ва геология-қидирув ишлари учун йўналтирилган. Хусусан, субсидияларнинг 18 триллион сўми ички бозорда табиий газни улгуржи сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги зарарларни қоплашга сарфланган.

    Шу билан бирга, субсидияларнинг 5,5 триллион сўми ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга, 1,9 триллион сўми тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга, 1,1 триллион сўми қишлоқ ва сув хўжалигига ажратилган.

    Субсидиялар таркибида аҳоли томонидан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган маблағлар 1,1 триллион сўмни ташкил этган.

    Нодавлат боғчалар учун 2,7 триллион сўм, талабаларнинг ойлик ижара тўлови харажатларини тўлашга 295 миллиард сўм, иссиқлик таъминоти корхоналари зарарларини қоплашга 1,7 триллион сўм субсидия берилган.

    Йил давомида талабалар турар жойларини барпо этиш субсидиялари 291 миллиард сўмни, магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплашга 123 миллиард сўм, жамоат транспортида йўловчиларни ташиш субсидияларига 838 триллион сўм сарфланган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолисига электр ва табиий газ ишлаб чиқарилган нархидан арзон сотилиши ҳисобига ҳосил бўлган камомад давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинади. “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда 2023 йилда табиий газни олиш ва сотиш ўртасидаги тафовутни қоплаб бериш учун бюджет ҳисобидан 14,2 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бироқ тарифлар либерализацияси кечиктирилгани сабаб қўшимча маблағ ажратилган.

    Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров “Дарё” мухбири билан суҳбатда (2023 йил ноябрь) табиий газга ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич камайтириб борилишини айтган.

    “Бу нарса эскидан бўлиб келган. Бизда ҳар доим Қозоғистон, Россиядаги каби газ ва электр аҳолига паст нархларда етказиб берилган. Буни бирданига бекор қилиш аҳолининг ижтимоий ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун тарифларни босқичма-босқич маҳсулот таннархидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва субсидияларни камайтириш йўлидан борамиз. Кейинги йили бу сумма 9,5 триллион сўмга пасайтирилади. Ундан кейин яна икки бараварга пасайтириб, бўшаган пуллар биринчи навбатда ижтимоий соҳага ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланади, — деган Аҳадбек Ҳайдаров.

    Маълумот учун, 2024 йилда ҳам давлат бюджетидан ажратиладиган энг кўп субсидиялар энергетика соҳаси учун (20,6 триллион сўм) йўналтирилади. Жумладан, 9,5 триллион сўм маблағлар табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовутни қоплашга сарфланади. Шунингдек, электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовутни қоплашга 2,5 триллион сўм ажратилади. Жорий йилги субсидиялар таркибида иссиқлик таъминоти корхоналари зарарларини қоплашга 4,5 триллион сўм (2023 йилда 1,8 триллион сўм бўлган) ажратилиши белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1-октябрь санасидан Ўзбекистонда бизнес учун газ ва электр энергияси нархлари оширилган. Бироқ аҳоли учун нархлар 2019 йилдан бери ўзгармади.

    02.04.2024, 19:00   Изоҳ (0)   24378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “2024 йилда табиий газга давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия икки баравар қисқартирилади” — вазир ўринбосари

    02.11.2023, 17:10

    Ўзбекистонда инфляция яна пасайди. Озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархлари қандай ўзгарди? 

    01.04.2024, 11:17

    Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортди. Нималарга кўп харажат қилинган? 

    01.04.2024, 20:30

    Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун йиллик тўлов миқдори маълум қилинди

    02.04.2024, 12:12

    Олтин сотуви Ўзбекистон экспортида катта улушни эгаллашда давом этмоқда

    29.03.2024, 12:25

    Январь–февраль ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо ҳажми ошди

    28.03.2024, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ламин Ямал ўзининг “орзулар жамоаси”ни тузди

    Спорт | 16 июл, 13:10

    Янги ўқув йилидан контракт миқдори ошадими? Вазирлик вакили аниқлик киритди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:08

    Ҳусий дилерлари Х ва WhatsAppʼда қурол сотаётгани маълум бўлди

    Дунё | 16 июл, 12:59

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.