Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида икки машина бир-бирига йўл бермаслиги ортидан жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, 11 апрель куни кеч соат 22:00 ларда фуқаро Ф.Ф. бошқарувида бўлган Damas билан Шаҳрисабз шаҳар “Номозгоҳ” МФЙ Т.Баҳодир кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, фуқаро С.Б. бошқарувида бўлган транспорт воситаси билан бир-бирига йўл бермасдан ҳаракатлангани оқибатида ўзаро тортишиб қолган.
Улар Т.Баҳодир кўчасида жойлашган дорихонанинг олдида транспорт воситаларини тўхтатиб, Ф.Ф бошқарувида бўлган Damas’даги фуқаролар Қ.А, Б.Х, С.С, А.М. транспорт воситасидан тушиб келиб, ўзаро жанжал қилиб, фуқаролар С.Б, С.Ш.га тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, шу куннинг ўзида гумон қилинувчилар Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Изоҳ (0)