Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 27 март куни соат 16:00 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида беш нафар фуқаро 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.
Жанжал натижасида Э.А. ва Х.А. тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)