Италия шимолидаги гидроэлектр станциянинг турбинаси 10 апрель куни портлади. Ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Портлаш Болонья шаҳридан 70 километр узоқликдаги Сувиана кўлидаги сув остида, станциянинг пастки қаватларида содир бўлган. Биноларни сув босишни бошлаган, авария ҳудудида бир неча киши қолиб кетган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, омон қолганларни қидириш учун сувга шўнғимоқда.
Станцияга эгалик қилувчи компания тўғонга ҳеч қандай шикаст етмаганини айтган. Бироқ ҳозирча энергия ишлаб чиқариш тўхтатилган. Тергов гуруҳи қидирув тугагандан сўнг ва ҳудуд яна хавфсиз ҳолатга қайтгач, портлаш ва ёнғин сабабларини аниқлайди.
ГЭС жойлашувидан 70 километр узоқликда жойлашган Болония шаҳри мери Маттео Лепоре воқеани “Италиянинг замонавий тарихидаги энг катта фожиалардан бири” деб атади. Италия бош вазири Жоржа Малоней фавқулодда хизматларга қилган ишлари учун миннатдорлик билдирди ва портлаш ҳақидаги хабарни “қўрқув билан” кузатганини таъкидлади.
Изоҳ (0)