Вильнюсда қазиш ишлари давомида Иккинчи жаҳон уруши давридаги 250 кг оғирликдаги авиабомба топилди. Бу ҳақда Вильнюс туман полиция комиссарлиги маълум қилди.
“Хавфли топилма содир бўлган ҳудудда транспорт ҳаракати тўхтатилди. Атрофдаги бир қанча уйлар аҳолиси эвакуация қилинди”, — дейилади хабарда.
Махсус кучлар томонидан “Қалқон” режаси амалга оширилди. Воқеа жойига полиция, шифокорлар, сапёрлар ва бошқа қутқарув хизматлари вакиллари етиб келган.
Бомба асосан кичик хусусий уйлар билан ўралган Евфросин қабристони ҳудудида топилган.
Изоҳ (0)