Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззахда янги йўналишда тепловоз қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинди.
Сентябрдан бошлаб Иржар—Дўстлик—Жиззах йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Ушбу йўналиш Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғлайди.
Қайд этилишича, бунинг натижасида ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.
Президент матбуот котибининг маълум қилишича, давлат раҳбари вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Изоҳ (0)