“Фенербаҳче” Туркия Суперкубоги доирасида “Галатасарой”га қарши ўйинни бузиш ниятида.
Фенербаҳче ўйин учун U19 жамоасидан тўққиз нафар футболчини майдонга туширишини, шундан сўнг футболчиларнинг уч нафари майдонни тарк этишини эълон қилди.
“Галатасарой” билан ўйинда 9 нафар футболчи иштирок этади. Улардан 3 нафари турли сабабларга кўра майдонни тарк этади ва ўйин тўхтатилади, — деди Фенербаҳче бошқаруви аъзоси Эрол Билецик.
Қолаверса, “Фенербаҳче” устози Исмоил Картал “Галатасарой” билан ўйин олдидан матбуот анжуманига келиш ниятида эмас. “Галатасарой” ўйин учун тўлиқ таркибни майдонга тушириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, “Трабзонспор” мухлисларининг “Фенербаҳче” футболчиларига қилган ҳужумидан сўнг Истанбул клуби Туркия чемпионатини тарк этиш ҳақида ўйлаган, аммо кейинчалик қарорни уч ойга кечиктирган эди.
Туркия Суперкубоги учун “Фенербаҳче” – “Галатасарой” учрашуви 7 апрелга белгиланган.
Изоҳ (0)