Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Реал”нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде учун 150 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда Мадрид Универсал Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида El Debate нашрига таяниб.
Бироқ манбанинг хабарига кўра, футболчи Мадрид клубини тарк этишни истамаяпти, “Реал” эса Уругвай терма жамоаси футболчисини сотиш ҳақида ўйламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Вальверде 2016 йилдан буён “Реал”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Лос Бланкос” таркибида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 42 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 100 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)