“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндаги (4:3) ғалабани ҳиссиётларга тўлиб нишонлагани ҳақида гапирди.
Лондонликлар “қизил иблислар”га қарши баҳсда 100-дақиқагача 2:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган ва ундан сўнг 2 дақиқа ичида 2 та гол уриб, ғалабани илиб кетганди.
“Майдонда 11 киши ўйнаяптими, тўпни олиши ва гол уришга ҳаракат қилиши лозим.
Мен ўйинга диққатимни қаратишим учун сабрли, хотиржам бўлишим керак. Ўйин охирида эса ўзимни ушлай олмадим. Албатта, бу цирк эмас, мен эса масхарабоз эмасман. Бизда Европадаги энг ёш жамоалардан бири шаклланяпти.
Масхарабоз эмасман, бош мураббийман. Агар кимгадир масхарабоз керак бўлса, излаб топсин”, — дейди Почеттино.
“Челси” АПЛда ортда қолган 29 ўйиндан сўнг 43 очко билан 10-ўринда бормоқда. Почеттино шогирдларининг кейинги ўйини 7 апрель куни “Шеффилд”га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)