Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сергели туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 апрель куни соат 12:30 да Сергели тумани Хонобод кўчасида жойлашган корхона ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, бешта ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:34 да етиб бориб, ёнғин соат 12:41 да ўраб олинган ва соат 12:43 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари 20 квадрат метр майдонда ёнган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Февраль охирларида Тошкентда мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиққани ва уни ўчиришга 20 та экипаж жалб этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)