Футбол бўйича Германия Кубогининг ярим финалида “Байер” 3 апрель, чоршанба куни “Фортуна”га қарши баҳс олиб борди.
![](/static/2024/04/04/gettyimages-2128598668-1024x1024-43QonaJX.jpg)
Учрашувнинг 7-дақиқасида Фримпонг ҳисобни очди. 20-дақиқада Адли леверкузенликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 35-дақиқада Вирц ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимда “Байер” яна бир бор дарвозани ишғол қилди. 60-дақиқада Вирц пенальтидан унумли фойдаланди. Шу тариқа “Байер” 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Финалда Хаби Алонсо шогирдлари “Кайзерслаутерн”га қарши баҳс олиб боради.
Германия Кубоги
1/2 финал
3 апрель, чоршанба
“Байер” — “Фортуна” 4:0
Голлар: 1:0 – 7 Фримпонг, 2:0 – 20 Адли, 3:0 – 35 Вирц, 4:0 – 60 Вирц (пенальти).
“Байер”: Коварж, Фримпонг, Та, Тапсоба, Станишич, Грималдо (Инкапиэ, 71), Жака (Коссуну, 78), Андрих, Вирц (Ҳофманн, 65), Адли (Телла, 65), Шик (Бонифасе, 66).
“Фортуна”: Кастенмаер, Симмерманн, Ҳоффманн (Куарши, 46), Зиберт, Обердорф, Йоуҳаннессон, Энгелҳардт, Клаус (Зоботтка, 46), Иёа (Ясцҳембски, 76), Солис, Мустафа (Немес, 65).
Огоҳлантириш: Солис (37).